Қўқон шаҳри. 27 ноябрь куни Т.А. фуқаро Б.Ж. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашинага Насимий кўчасида йўловчи сифатида чиқиб, Гузар кўчасига етиб келиб ҳайдовчи Б.Ж.нинг автомашинаси салонидан бўлган 4.500.000 сўм миқдоридаги пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:
Матн хато билан:
Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: