8 Май 2021 йил 481

Қўқон шаҳрида ЙТҲ оқибатида пиёда аёл вафот этди

Қўқон шаҳри. 05 май куни фуқаро А.С. “Damas” русумли автомашинасини Янгибодом кўчасида бошқариб кетаётиб, қатнов қисмини пиёда кесиб ўтаётган Х.З. исмли аёлни уриб юбориши оқибатида, пиёда Х.З исмли аёл тан жароҳати олиб ходиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳайдовчиларни ҳушёрликка чақириб, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинмаса, кўнгилсиз ҳолатлар содир бўлиши мумкинлигини унутманг!

               
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech