16 Март 2021 йил 431

Қўқон шаҳрида ЙҲХБ инспекторига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳар. Жорий йилнинг 6 март куни фуқаро И.А. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори Д.А.га мурожаат қилиб, ўзининг бошқарувидаги “Ваз 2107” русумли автомашинасини маст ҳолатда бошқарганлиги учун расмийлаштирилган маъмурий баённомани судга юбормаслик ва ўзининг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2.000.000 сўм пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ҳамда ИЖҚКД Қўқон шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро И.А. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори Д.А.га Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ маъмурий биносида келишилган пуллардан 1.000.000 сўм миқдоридаги пулни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қўқон шаҳар прокуратурасига юборилди.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech