9 Январ 2021 йил 363

Қўқон шаҳрида қидирувда бўлган шахс қўлга тушди

08 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.К.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech