26 Декабр 2020 йил 418

Қўқон шаҳрида қидирувдаги шахслар қўлга олинди

24 декабрь куни Фарғона вилояти ИИБ ППХваЖТСБ 2-батальон (Қўқон шаҳар) 1-отряд ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорликда Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Фарғона шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган Т.Ш.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Шунингдек, Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.Ж.ни Қўқон шаҳри ҳудудида қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech