20 Июл 2020 йил
380
Қўқон шаҳрида қидирувдаги шахс қўлга олинди
18 июль куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 179-моддаси, 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирувда бўлган М.Б.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати