14 Июл 2020 йил
395
Қўқон шаҳрида қидирувдаги шахс қўлга олинди
13 июль куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимлари Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисмида (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли қидирувда бўлган И.Х.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати