Қўқон шаҳрида хонадонни тунаган шахс қамоққа олинди
Қўқон шаҳри.09 июль куни Бурчилик кўчасида яшовчи Х.В. ИИБга мурожаат қилиб, унда 07 июль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонда бўлган 1 дона нархи 1.500.000 сўмлик “Artel” русумли телевизор, 1 дона нархи 150.000 сўмлик “DVD” плеер, 1 дона нархи 100.000 сўмлик тюнер аппарати ва 1 дона ўрамда бўлган нархи 50.000 сўм материалларни яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган Б.Б содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати