24 Август 2020 йил 603

Қўқон шаҳрида хонадонга девор ошиш йўли билан кириб “Artel” русумли телевизорини ўғирлаб кетган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 20 август куни Карпасбоф кўчасида яшовчи К.Н. ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 август кунидан 20 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, айвонда бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Artel” русумли телевизорини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми  “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни В.Д. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech