Қўқон шаҳрида хонадондан велосипед ўғирланди
Қўқон шаҳри. 29 июль куни Гуллола кўчасида чшовчи фуқаро Д.О. ИИБга мурожаат қилиб, унда 26 июль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисидан нарҳи 2.200.000 сўмлик велосипедини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқолн шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати