Қўқон шаҳрида гугурт қутиларга яширилган оғуни сотаётган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 04 январь куни тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.Т. Турон кўчасида жойлашган кўп қаватли уй олдида уч дона гугурт қутиларига қадоқланган “марихуанна” гиёҳвандлик моддасини 240.000 сўм эвазига сотган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати