Қўқон шаҳрида гиёҳфурушлар қўлга олинди
Қўқон шаҳри. 10 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Водил кўчасида яшовчи М.Ў. яшаш хонадонида қариндоши П.С. билан тил бириктиришган ҳолда 300 000 сўм эвазига “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши кўзғатилиб, М.Ў. ва П.С.ларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гиёҳвандлик воситаларини сотган шахс (ЖКнинг 273-моддаси) ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар!
Гиёҳвандлик воситалари билан умрингизни ҳазон қилманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати