Қўқон шаҳрида гиёҳфуруш қўлга олинди
Қўқон шаҳри. 07 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро М.М. Боғистон кўчасида жойлашган шаҳар мактаб олдида бир дона рангсиз целлофан пакетга ўралган “опий” гиёҳвандлик моддасини 350.000 сўм пуллар эвазига сотган вақтида ушланиб, холислар иштирокида далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати