4 Феврал 2021 йил 358

Қўқон шаҳрида “Gentra” автомашинасини очиб, салонини титкилаётган шахс жиноят устида қўлга тушди

Қўқон шаҳри. 01 февраль куни фуқаро Ж.Ш. соат 09:00 ларда Турон кўчасида жойлашган савдо дўкони олдида қаровсиз қолдирилган фуқаро М.Д.га тегишли “Gentra” русумли  автомашинасини очиб, автомашина салонини титкилаётган вақтида жабрланувчи томонидан ҳодиса жойида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech