Қўқон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган шахслар қўлга олинди
26 январь куни вилоят ИИБ ТЭҚКБ, Қўқон шаҳар ДХХ ва ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.С., А.К. ва Я.Ф.лар бир гуруҳ бўлиб, Фаробий кўчасида 2.000.000 сўм эвазига бир дона целофан пакетга жойлаштирилган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида, далилий ашё билан ушланишган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати