Қўқон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 500.000 сўм эвавзига пуллаган аёл қўлга олинди
Қўқон шаҳри. 14 апрель куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ, ТЭҚКБ ҳамда Қўқон шаҳар ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбир давомида, М.А исмли аёл Сарбоз кўчасида жойлашган савдо комплекси олдида 500.000 сўм эвазига беш дона ялтироқ қоғоз парчасига қадоқланган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида далилий ашё билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати