Қўқон шаҳрида фуқаронинг сумкасидан телефон аппаратини ўғирлаган шахс қамоққа олинди
Қўқон шаҳри. 15 август куни фуқаро О.М. ИИБга мурожаат қилиб, шу куни номаълум шахслар Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо мажмуасида сумкаси ичида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung Gallaxy А-20” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Д. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати