Қўқон шаҳрида фуқаронинг “Samsung A-10” русумли уяли телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган аёл аниқланди
Қўқон шаҳри. 09 октябрь куни фуқаро Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг 07 сентябрь куни номаълум аёл “Matiz” русумли автомашинасига Фурқат тумани марказида йўловчи сифатида чиқиб, Қўқон шаҳар, Туркистон кўчаси кўп қаватли уйлар олдига етиб келган вақтида, ишончини суистеъмол қилиш йўли билан “Samsung A-10” русумли уяли телефон аппаратини 1.600.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларни олиб чиқиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Ш. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати