29 Июн 2020 йил 597

Қўқон шаҳрида фуқаронинг чўнтагидан гиёҳвандлик воситаси топилди

Қўқон шаҳри. 23 июнь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Х.Ж.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг ён чўнтагидан “гашиш” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг. 

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс  уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.



Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech