9 Июн 2021 йил 462

Қўқон шаҳрида фирибгар аёл қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 22 апрель куни фуқаро Э.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда 3 апрель куни номаълум шахс ишончига кириб, мисдан ясалган тақинчоқни тилла-тақинчоқ эканлигини айтиб алдаб, 150.000 сўм эвазига сотиб кетганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.М. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech