Қўқон шаҳрида “Epika” автомашинасини олиб қочган шахс ушланди
Қўқон шаҳри .07 март куни Қ.А. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда қўшниси Ғ.Р.нинг яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолатда калити билан қолдирилган “Epika” русумли автомашинасини олиб қочади. Шундан сўнг Туркистон кўчасида кетаётган вақтида фуқаро Н.И. бошқарувидаги "Neхia" русумли автомашинанинг йўлини қисиб, транспорт воситаларига хавф туғдиради. Натижада фуқаролар бу ҳолат ҳақида ИИБга хабар қилган. Шундан сўнг Фарғона вилояти ИИБ 2 -минтақавий ҳудуд ППХ 2-батальон ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати