23 Сентябр 2020 йил
594
Қўқон шаҳрида “Долзарб ўн кунлик” тадбири ўтказилмоқда
Қўқон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш, ҳаракат хавфсизлиги таъминлаш мақсадида ўтказилаётган ушбу тадбирда асосий эътибор пиёдалар, велосипед ва мототранспорт воситалари ҳайдовчиларига қаратилган. Бунинг асосий сабаби сўнги вақтларда ҳаракат иштирокчиларининг ушбу тоифалари иштирокида тез-тез йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаётганлигидир.
Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан ўтказилаётган тадбирда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, тегишли ҳамкор ташкилатлар билан ҳамкорликда мототранспорт воситалари ҳайдовчиларига кўнгилсиз ҳолатлар ва унда мототранспорт ҳайдовчиларнинг тан жароҳати олишини олиш мақсадида мотошлемлар тарқатилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати