24 Сентябр 2020 йил 452

Қўқон шаҳрида “Comfort” русумли велосипедни ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 20 август куни А.Беруний кўчасида яшовчи фуқаро И.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 август куни соат 01:00 дан 06:00 га қадар бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс яшаш хонадони кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик “Comfort” русумли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетишганини билдирган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими  томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни Б.Р. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech