26 Август 2020 йил 343

Қўқон шаҳрида “Captiva” сотиб олмоқчи бўлган шахс 22.800 АҚШ долларига алданди

Қўқон шаҳри. 2019 йилнинг декабрь ойида С.Х. С.У.нинг ишончига кириб, номида бўлмаган  “Captiva” русумли автомашинани ўзига тегишли эканлигини ва номига расмийлаштириб беришини айтиб, алдов йўли билан автомашинани 22.800 АҚШ доллари эвазига сотиб, берган ваъдасини бажармасдан пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech