4 Март 2021 йил 429

Қўқон шаҳрида босқинчилар ушланди

Қўқон шаҳар. 01 март куни 19 ёшли М.Д., 18 ёшли Р.М., вояга етмаган 14 ёшли Р.А. ва 17 ёшли Т.Ш.лар Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уй ёнида И.М.га ҳужум қилиб, юз қисмига қўли билан уриб, пичоқ билан ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, нархи 5.000.000 сўмлик “Samsung Galaхsi А31” русумли телефон аппаратини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан  номаълум томонга яширинган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида М.Д., Р.М., Р.А. ва Т.Ш.лар Қўқон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, улардан уяли телефон аппарати ҳамда бир дона ошхона пичоғи далилилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан уларга нисбатан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Д. ва Р.М.ларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech