Қўқон шаҳрида босқинчилар қўлга олинди
Қўқон шаҳри. 19 ноябръ куни М.С. ва Х.И.лар бир гуруҳ бўлиб, Азизтепа кўчасида “Nexia-2” русумли автомашинада ҳаракатланиб келаётган К.М.ни тўхтатиб, автомашинага йўловчи сифатида чиқишиб, ҳеч ким йўқ хилват жойга етиб бориб, ҳайдовчи К.М.ни қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган ўткир тиғли жисмни кўрсатиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан кўрқитиб, нархи 3.000.000 сўмлик “Samsung A10S” русумли телефон аппарати ва 30.000 сўм пулларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони 3-отряд ходимлари томонидан аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати