Қўқон шаҳрида болалар кийим-кечакларини сотиш билан шуғулланувчи аёл алданиб ИИБга мурожаат қилди
Қўқон шаҳри. 03 март куни болалар кийим-кечакларини сотиш билан шуғулланувчи Қ.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 23 январь куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган нархи 3.600.000 сўмлик болалар кийим-кечакларини сотиб олишга келишиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан кийим-кечакларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати