Қўқон шаҳрида автосалондан “Damas” автомашинасини сотиб олмоқчи бўлган фуқаро 5.000 АҚШ долларига алданди
Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг февраль ойида фуқаро Т.В. Янги чорсу кўчасида жойлашган автосалон олдида таниши С.К.нинг ишончига кириб, ушбу автосалонда ишлашини ва тез кунда “Damas” автомашинасини олиб беришини айтиб, 5.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хитзмати