Қўқон шаҳрида автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчасига ўғирликка тушган шахс қамоққа олинди
Қўқон шаҳри. 24 август куни Н.Ж. ИИБга мурожаат қилиб, унда 23 август кунидан 24 август кунига ўтар кечаси номаълум шахс ўзига тегишли автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчаси кириш эшигини калит танлаш йўли билан очиб, шахобчадаги хонада бўлган темир сейфдан 122.530.000 сўм ва 8.660 АҚШ доллар миқдоридаги пулларни яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.А. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати