Қўқон шаҳрида автомашинада ухлаб ётган фуқарони чўнтагидан уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетган киссавур қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 20 июнь куни О.Р. ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 июнь куни номаълум шахс Шайхонпаён кўчасида ўзига тегишли “Damas” русумли автомашинасида ухлаб ётган вақтида чап ён чўнтагидан нарҳи 1.800.000 сўмлик “Red mi 7” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.С. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати