Қўқон шаҳрида автомашина салонида «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган аёл қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 10 январь куни ўтказилган тезкор тадбир давомида, Истиқлол кўчасида фуқаро Н.Н. исмли аёл бошқарувидаги “Lada XRAY” русумли автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда салонида бир дона қора рангли целофан пакетга ўралган ҳолатда “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати