Қўқон шаҳрида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 19 август куни Шоҳруҳобод кўчасида яшовчи О.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 август куни номаълум шахс Шоҳруҳобод кўчасидаги кўп қаватли уйнинг кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган нархи 1.500.000 сўмлик “Ben Tucer” номли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Б.И. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати