27 Июл 2020 йил 346

Қўқон шаҳрида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳри. 06 июль куни фуқаро Ш.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 июль куни номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган ошхона ёнида қаровсиз қолдирилган Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган нархи 1.250.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан  Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.М. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech