Қўқон шаҳридаги хонадондан 23.920.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаган шахснинг кимлиги фош бўлди
Қўқон шаҳри. 07 ноябрь куни фуқаро А.Қаххор кўчасида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, меҳмонхонасидаги шкаф ичидан турмуш ўртоғи А.Ш. исмли аёлга тегишли 14 турдаги жами нархи 23.920.000 сўмлик тилла тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИO ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни А.Н. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, далилий ашё билан ушланган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, гумон қилинувчи А.Н. исмли аёл жабрланувчи А.А.ни жияни бўлиб, бир хонадонда истиқомат қилиб келганлиги сабабли жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б” бандига қайта малакаланган.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати