27 Август 2020 йил 397

Қўқон шаҳрида “Alu city star” русумли велосипедни ўғирлаб кетган шахс аниқланди

 

Қўқон шаҳри. 26 июль куни фуқаро М.М. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Парпашабоф кўчасида жойлашган савдо дўкони ёнида қаровсиз қолдирилган  “Alu city star” русумли нархи 5.000.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.В. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.  


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech