15 Сентябр 2021 йил 428

Қўқон шаҳрида алдов йўли билан кийим-кечакларни қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Қўқон шаҳри. 2021 йилнинг июнь ойида М.О исмли аёл Д.Г исмли аёлнинг ишончига кириб кийим-кечак олди-соттиси билан шуғулланишидан хабар топиб, ўзини тадбиркор сифатида таништириб ундан жами 34.000.000 сўмлик кийим-кечак пулларини 10 кун муддат ичида олиб келиб беришлигини айтиб кийим-кечакларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган кийим-кечакларини бошқа шахсларга сотиб юбориб пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech