Қўқон шаҳрида қалбаки пул ишлаб чиқарган шахслар аниқланди
Жорий йилнинг 31 март куни Қўқоншаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ва ДХХ Қўқон шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, А.К. А.Ш. ва Ф.А.лар бир гуруҳ бўлиб, Моворауннахр кўчасида жойлашган чойхонада махсус харидорга 24.850 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни 10.000 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида далилий ашё билан ушланишган.
Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, 200 дона 100 АҚШ долларлик ва 97 дона 50 АҚШ долларлик купюрадаги пуллар полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФMБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 3-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати