Қўқон шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасини танишлари орқали олиб бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 21 апрель куни фуқаро Ю.Б. ИИБга мурожаат қилиб, унда Қўқон шаҳрида жойлашган автомактабнинг К.М. исмли ўқитувчиси “В,С” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали имтиҳонлардан ўтказиб қўйишини айтиб, 2.200.000 миқдоридаги пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, К.М Қўқон шаҳар марказида Ю.Б.дан “ В,С ” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 2.200.000 миқдоридаги пулларни олган вақтида холислар иштирокида далилий ашёлар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати