10 Феврал 2021 йил 356

Қўқон шаҳрида аёлнинг уйини тунамоқчи бўлган шахслар ниятига ета олмади

Қўқон шаҳри. 08 февраль куни Ғ.С., Т.А. ва А.А.лар бир гуруҳ бўлиб, Тошқўрғон кўчасида яшовчи К.О. исмли аёлнинг яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадондаги мулкларни яширин равишда қўлга киритмоқчи бўлган вақтида ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан ушланган ва шу тариқа гумонланувчилар ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатда жиноий ҳаракатларини якунига етказа олишмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 25,169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Мол мулкингизни ўғирлатгандан кейин аттанг қилмаслик учун уни эҳтиёт қилинг! Бепарволик шу каби жиноятларнинг содир бўлишига замин яратиши мумкин Ҳушёр бўлинг ва хотиржам яшанг!

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.  
 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

Text to speech