18 Июн 2020 йил 395

Қўқон шаҳрида аёл кишининг хонадонидан 3.000.000 сўмлик мулкларини талон-тарож қилган шахс қамоққа олинди

Қўқон шаҳри. 15 июнь куни фуқаро А.Р. Чархий кўчасида яшовчи Ш.З.нинг Чўлпон кўчасида жойлашган хонадонида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эшик ойналарини синдириш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадонда бўлган умумий нархи 3.000.000 сўмлик 1 дона вентилятор, 2 дона дазмол, 1 дона идиш-товоқлар тўплами, 1 дона дельфин номли бассейн насоси, 5 дона эркаклар кўйлаги ва ёш болалар кийимларини яширин равишда талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Р.га нисбатан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


                                   Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech