16 Сентябр 2020 йил 437

Қўқон шаҳрида 6.862.800 сўмлик чой маҳсулотларини сотиб олиб, пулини бермаган шахс қамоққа олинди

Қўқон шаҳри. 2020 йилнинг 11 апрель куни фуқаро Қ.С. таниши Д.А.нинг ишончига кириб, чой маҳсулотини 6.862.800 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларни 10 кун муддатда беришини айтиб, чой маҳсулотларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган чой маҳсулотини бошқа шахсга сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми  “б” банди (фирибгарлик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси фуқароларни ҳушёр бўлишларини, акс ҳолда фирибгарларга алданиб қолишлари мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech