Қўқон шаҳрида ўзганинг сумкасидан 4.000.000 сўм пулларни ўғирлаган аёл фош бўлди
Қўқон шаҳри. 11 ноябрь куни Х.Ш. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 ноябрь куни номаълум шахс Лойиҳавий кўчасида жойлашган савдо комплексида раста устида қаровсиз қолдирган сумкасида бўлган 4.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИO ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур жиноятни А.Н. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қонунчиликка асосан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати