Қўқон шаҳрида 200 метр мис кабелларни ўғирлаган шахс жавобгарликка тортилди
Қўқон шаҳри. 18 июль кунидан 19 июль кунига ўтар кечаси Ю.М. ва Х.Р.лар бир гуруҳ бўлиб, Шикорбеги кўчасида яшовчи М.Р.ни мева боғида бўлган 200 метр узунликдаги нархи 800.000 сўмлик мис кабелларини яширин равишда ўғирлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилИБ, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати