Қўқон шаҳрида 114.259.000 сўмлик ҳар-хил турдаги матоларни сотиб олиб, пулларини бермаган аёл жавобгарликка тортилди
Қўқон шаҳри. 16 сентябрь куни М.Д. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йил февраль ойидан март ойига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум аёл ишончига кириб, умумий нархи 114.259.000 сўмлик ҳар-хил турдаги матоларни олиб, пулини олиб келиб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган матоларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.О. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати