20 Апрел 2021 йил 331

Қўқон шаҳрида фуқаронинг 100 АҚШ долларини тортиб олган шахс қўлга олинди

Қўқон шаҳри. 17 апрель куни Ў.О. фуқаро Ш.А.нинг Тўққизбулоқ мавзесида 100 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

 

 

Text to speech