Қўқон шаҳри ва Данғара туманида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш юзасидан тадбирлар ўтказилди
Аввал хабар қилганимиздек, вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари томонидан тегишли режа асосида шаҳар-туман ички ишлар бошқарма ҳамда бўлимларида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мавзусида йиғилишлар ўтказилмоқда.
Ана шундай тадбирлар, Қўқон шаҳар ИИБ ЖХХ ППХ ҳамда Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар отряди ходимлари учун, Данғара туманида туман ички ишлар бўлимлари иштирокида ташкил этилди.
Унда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Акбар Юсупов иштирок этди.
Йиғилишда соҳа ходимлари ўртасида «Ходимбай» усулида тарбиявий-профилактик ишларни янада кучайтириш, хизмат самарадорлигини ошириш, коррупция омилларининг олдини олиш каби масалаларда сўз юритилди.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг аянчли оқибатларини ўзида акс эттирувчи «Надомат» видеофильми ҳам намойиш қилинди.
Тадбирлар жойларда давом этмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати