Қўқон шаҳар ва Учкўприк туманида жиноят содир этиб, қидирувда юрган шахс ушланди
29 сентябрь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган С.Б.ни Данғара тумани ҳудудида қўлга олишди.
Шунингдек, 29 сентябрь куни Учкўприк тумани ИИБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” бандида (ўғирлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.В. исмли аёлни Бувайда тумани ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати