15 Май 2021 йил 404

Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори билан пора эвазига келишмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 29 март куни фуқаро Т.И Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори О.И.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан чора кўрмаслик эвазига 400 АҚШ миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Фуқаро Т.И.га Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори О.И томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.

Ҳолат юзасидан, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Фарғона вилояти бўйича бўлими, ИЖҚК Департаментининг Қўқон шаҳар бўлими ҳамда Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Т.И Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ инспектори О.И.га 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ биносидаги хизмат хонасига келиб, пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Қўқон шаҳар прокуратурасига юборилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech