15 Июн 2020 йил
438
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан қидирувда бўлган шахс Фарғона шаҳрида қўлга олинди
11 июнь куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ жиноят қидирув бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган И.И.ни Фарғона шаҳри ҳудудида қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг.Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати