1 Март 2021 йил
430
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди
28 февраль куни Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Ж.Ж.ни қўлга олишди.
Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати